Бугун кечқурун Марказий Осиёдаги энг йирик “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Sputnik мухбирлари расмий очилиш маросимидан бир неча соат олдин мажмуанинг илк меҳмонларидан бири бўлишди.
Мажмуа нафақат Самарқанднинг рамзи, балки бутун Марказий Осиёнинг замонавий диққатга сазовор жойи бўлади.
Мажмуа қурилиши 14-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо Давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилишига тўғри келди.
Мамлакатлар етакчилари йиғилиши МДҲдаги энг йирик халқаро конгресс марказда бўлиб ўтади. Майдони 18 минг квадрат метр бўлган бу бино тарихий учрашув учун махсус қурилганди.
Юқори технологияли майдон 3,5 минг кишини ўзида сиғдира оладиган 13 та конференция залларига эга.
Конгресс маркази қандай кўринишда – батафсил Sputnik видеосида.