Ўзбекистон кичик атом электр станцияларига қизиқиш билдирмоқда

Бу ҳақда Росатом-Марказий Осиё минтақавий маркази бош директори Сергей Громов энергетика форуми доирасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига айтди. “Форум доирасида биз кичик атом электр станциялари соҳасидаги илғор маҳсулотларимизни тақдим этмоқдамиз”, – деди Сергей Громов. Шунингдек, у Росатом стендида ядровий технологияларнинг бошқа турлари, жумладан, ядро тиббиёти ва изотопли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам намойиш этилганини қўшимча қилди.
Back to Top