Соғлиқни сақлаш вазирлигида Германия ва Япония делегациялари билан ўтказилган учрашувлар
🌏 Сўнгги пайтларда мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик географияси ва кўлами сезиларли даражада кенгайди. Бунинг натижаси ўлароқ, бугун дунёнинг кўплаб нуфузли тиббиёт ташкилотлари, тиббий олий таълим муассасалари ва молия институтлари билан биргаликда қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
📌 Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигида Германия ва Япония делегациялари билан ўтказилган учрашувлар якуни билан эса уларнинг сони янада ортди.
✍️ Хусусан, Германия тараққиёт банки (KfW) банки масъуллари билан ўтказилган музокаралар давомида ҳамкорликда тиббий кадрларни тайёрлаш бўйича келишувга эришилган бўлса, Япония элчихонаси вакиллари билан учрашувда учта тиббиёт муассасасини замонавий тиббий-асбоб ускуналар билан жиҳозлаш бўйича грант келишувлари имзоланди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур учраш