Буни билишингиз керак!
📌 Кўкрак соҳасида оғриқ ёки юқори қон босими безовта қилаётган бўлса, бемор дастлаб ўз яшаш ҳудудидаги оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қилиши лозим.
🔬 Навбатдаги босқичда унда чиндан ҳам бу касаллик бор-йўқлиги, юрак-ишемик хасталиги ёки инсульт олди ҳолатлари мавжудлигини аниқлаш мақсадида кардиолог томонидан керакли тиббий текширувлар тайинланади.
🩺 Агар кўриклардан сўнг беморда юрак-қон томир касаллиги аниқланса, энг сўнгги стандартлар бўйича даволаш чоралари амалга оширилади.
👨⚕️ Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов юрак хасталиклари ва уларни даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | (https: