Дстлик ва амжиатлик муити: збекистонликлар Бутунжаон ёшлар фестивали таассуротлари билан ртолашди видео

“Бу ерга келган инсон ўз дунёқарашини бир неча бор кенгайтирди ва ўз олдига янги мақсадлар қўйди“. Ўзбекистонлик Ширин Абидова ва Хуршиджон Акрамов Бутунжаҳон ёшлар фестивалидан ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Тадбирнинг муҳити, кўлами ва дастури уларни ҳайратда қолдирди. Абидова фестивалнинг инсоний қадриятларга асосланган консепцияси уни таъсирлантирганини айтди. Хуршиджон Акрамов эса Россия дўстлик ва тинчликни қанчалик қадрлашини таъкидлади. “Менда савол пайдо бўлди. Россия рекорд миқдордаги санкциялар остидалиги ҳолатида қандай қилиб ёшлар форумини ўтказиши мумкин? Аммо келиб, иштирокчиларни кузатганимда, бу ерга 190 та давлатдан ёшлар тўпланганини кўрдим. Биз дастлаб айтилганидек 20 минг эмас, 35 минг ёшлар вакиллари эдик Россия мамлакатда ёшларни тўплаб оқилона қадам ташлади. Шу йўл билан у тинчликни хоҳлашини ва дўстликни қадрлашини исботлади”, — деди Акрамов.
Back to Top