Ўт тош касаллиги нима?
Ўт тошка саллиги бирмунча кенг тарқалган касалликлар жумласига киради ва хусусан ёши 40 дан ошган одамларда кўпроқ учрайди. Аёллар эркакларга қараганда анча кўп касалланади.
Тош ҳосил бўлиши бир-бирига маҳкам алоқадор бўлган ҳар хил омилларга боғлиқ мураккаб жараёндир. Ўт тош касаллигининг авж олишида, холестерин алмашинувининг бузилишидан ташқари, ўт йўллари дискинезияси, ўтнинг димланиб қолиши, инфекция катта аҳамиятга эгадир.
Клиник кўриниши.
Ўт тош касаллиги кўпинча холецистит билан бирга қўшилади. Ўт тош касаллигининг характерли симптоми жигар ёки ўт санчиғи деб аталадиган оғриқлар тутиб туришидир. Огриқ тутиб турадиган характерга эга бўлиб, бир неча соат, кўпинча 1—2 кун давом этади ва ўнг қовурғалар тагида сезилади, такрор-такрор тутганида ёки зўрайганида эса бутун қоринга тарқалади. Оғриқ юқорига, ўнг курак, ўнг елкага, кураклар уртасидаги соҳага ўтади. Огриқ акса-ри кечаси тутиб қолади. Қечки овқатнинг ёғлиқ ва мўл-кўл бўлиши, нохуш кечинмалар, жисмоний зўриқишни оғриқни қўзгатадиг