KANAL RIVOJI UCHUN HISSA QO’SHING.👇8600020266513261🔝⬇️💰💸📩🇺🇿Qilichev A.

KANAL RIVOJI UCHUN HISSA QO’SHING. 👇 8600020266513261 🔝⬇️💰💸📩🇺🇿 Qilichev A. БАҲОР ХИРГОЙИСИ Ерни уйғонтирди майса шивири, Куйдек янграр сойлар шилдир-шилдири, Осмонни тўлдирди қушлар чуғури, Юртимга нур олиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Бўй йигитнинг бўйи ўсиб қолади, Гул тутиб қиз йўлин тўсиб олади, Севги авж гуллаган фасл бўлади, Келинчакдай кулиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Келинчак сўрига дастурхон тузар, Кексалар қўлини дуога чўзар, Бўй йигит уйқусин қиз ўйи бузар, Кўкдан меҳр олиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Қор остида қолди гина-ю кадар, Туғёнлар сингади кўнгилга қадар, Олам яшнаган кун одам ёшарар, Кўнгилга нур олиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Яшил гиламини солди далалар, Яшин яшнаб, қуйди бирдан жалалар, Шамоллар рақсида қирда лолалар, Юртимга нур олиб келди навбаҳор, Даста гул кўтариб келди навбаҳор. Ҳислар ёғар сим-сим ёмғир сингари, Камалакка кўчди осмон ранглари, Энди ҳар ён яшнар боргани сари, Кафтида дур олиб келди навбаҳор, Қаҳратонни енгиб кулди навбаҳор. ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр. 5 январь-5 февраль, 2015 йил
Back to Top