Тухумдон кистаси.

Тухумдон кистаси қандай касаллик? У қандай пайдо бўлади? Тухумдон кистаси тухумдон юзасида ҳосил бўлувчи ҳосила бўлиб, ичи суюқликка тўла бўлади. Одатда тухумдон кисталари ривожланаётган фолликуладан пайдо бўлади. Тухумдон кистаси аёл соғлиғи учун айтарли хавф туғдирмайди. Шу боис даволанилмаса, бир нечта ҳайз циклидан сўнг ўзи сўрилиб кетади. Камдан кам ҳолларда тухумдон кистаси кистанинг ёрилиши ёки қон кетиш билан асоратланади. Айрим ҳолларда киста ўз «оёғи»да ўралиб қолиши, ёндош аъзоларни босиши мумкин. Бу ҳолларда шошилинч жарроҳлик ёрдами кўрсатиш керак бў¬лади. Тухумдон кистаси ўлчовлари бир неча см.дан 15-20 см.гача бўлиши мумкин.
Back to Top