Блефарит – қовоқнинг яллиғланиши

Блефарит – қовоқ тўқимасининг яллиғланиш касаллигидир. Унинг ўзига хосликлари қуйидагилардир: У кўпроқ сурункали холда кечади. Бир вақтнинг ўзида иккала қовоқ хам касалланади. Қовоқнинг чекка қисми кўпроқ яллиғланади. У юқумли эмас, кўпчилик юқумли деб ўйлайди. Одатда кўришда бузилишга олиб келмайди. Одатда ёши катталарда кўп учрайди, аммо хамма ёшда хам учраши мумкин. Унинг белгилари. Ташқи белгилари: қовоқ қирғоқлари қизаради ва шишади. Терида тери тангачалари ва яра пўстлоқларини кўриш мумкин. Киприклар бир-бири билан бирлашиб ёпишиб қолади ва тўкилади. Бемордаги белгилар: тиқилиш, ачишиш ва қичишиш бўлади. Кўздан ёш оқади. Ёруғликка қарай олмайди. Бир оз кламада кўз тез чарчайди.
Back to Top