Xurshid Davron. Men seni hech qachon ko’rmayman endi...
Хуршид Даврон. Мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди…Шоирнинг ўзи ўқиган / Xurshid Davron. Men seni hech qachon ko’rmayman o’zi o’qigan.
Хуршид ДАВРОН
* * *
Мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди…
Андрей Вознесенский
Мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди,
энди кўзларимда акс этмас юзинг.
Юрагим томирин титратмас сўзинг,
мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди.
Энди баҳор – баҳор,
куз ҳам энди куз,
сокин гўшаларда тўкилар хазон.
Тўкилган хазонлар ёшламайди кўз,
мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди.
Ёмғир томчилари товланган, хушбўй
сочларинг кўксимга сочилар эди.
Энди бу – хотира,
энди булар – ўй,
мен сени ҳеч қачон кўрмайман энди.
Қоғозга қарайман,
тунга қарайман,
юлдузга қарайман, ойга қарайман,
энди юпатолмас улар ҳам мени,
мен энди ҳеч қачон кўрма