“Абдулла Орипов” бадиий фильмининг расмий тизери. Режиссёр Музаффар Эркинов
Абдулла Орипов - ноёб истеъдод эгаси. Чуқур фалсафийлик, миллий руҳ, диний-ахлоқий мезонларга садоқат шоир шеърияти асосларини ташкил этади. Ўзбек халқининг миллий тикланиши, ҳурфикрлилик ва мустақиллик учун курашида Абдулла Орипов шеърияти катта ўрин тутади.
Ўзбекистон халқ шоири, таниқли жамоат арбоби Абдулла Орипов 1941 йили Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида дунёга келди. Ўрта мактабни 1958 йили олтин медаль билан тугатгач, Тошкент Давлат университети филология факультетининг журналистика бўлимига кириб, уни 1963 йили муваффақият билан битирди.
Абдулла Ориповнинг ижоди талабалик йилларида бошланган бўлиб, унинг биринчи шеърлар тўплами «Митти юлдуз» 1965 йили чоп этилган. Кейин шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилиб чиқди. Мазкур тўпламларга кирган шеърларни кўздан кечирар эканмиз, уларда шоирнинг шеърдан-шеърга, тўпламдан-тўпламга, йилдан-йилга ўсиб, ижоди баркамоллашиб борганлигига гувоҳ бўламиз. Айниқса, 70-йиллардан кейинги асарларида ҳаёт ва инсон, жамият ва табиат ҳақидаги фалсафий мушоҳадаларининг тобора чуқурлашиб бораётганлиги сезилади. Кучли эҳтиросли туйғулар уларда ўзининг юксак талқинини топиб боради. Бу, бора-бора теран фикр билан юксак бадиийликнинг омухтасига айланиб, шоирнинг ижодий камолотга эришганидан дарак беради.
1 view
60
22
9 months ago 00:09:45 1
Abdulla Oripov Onajon & Sen bahorni sog’inmadingmi? Uyg’ur tilida Mahmud Sulaymon kuylagan