Мутахассис збекистондаги помидорнинг энг ширин нави аида хабар берди

Ўзбекистонда яратилган янги “Мустақиллик – 28” помидор навининг бир тупидан 2,5 килограмм ҳосил олиш мумкин. Оддий нав иссиқхонада ҳам, очиқ майдонда ҳам ўстирилади. Янги навнинг ширинлилик даражаси 7 фоизни ташкил этади. Ҳозирча бу Ўзбекистондаги энг ширин помидор нави ҳисобланади. “Бу нав хусусияти – бир мавсумда тўлиқ пишади. Терими бирдан кучли терилади. Шунинг учун ҳосилнинг 90 фоизини бирдан териб оламиз. Иккинчи теримда деярли 10% ҳосил қолади”, – дейди Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ Самарқанд илмий-тажриба станцияси раҳбари Алишер Исмоилов. Батафсил – Sputnik видеолавҳасида.
Back to Top