Shukur Xolmirzayev. Ot egasi. Audiohikoya
Шукур Холмирзаев. От эгаси. Аудиоҳикоя / Shukur Xolmirzayev. Ot egasi. Audiohikoya
Шукур Холмирзаев 1940 йил 24 мартда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). Тошкент университетининг журналистика факултетини тугатган (1963). Дастлабки ҳикоя ва очерклари 1958 йилдан нашр этила бошлаган. «Оқ отли» (1962), «Тўлқинлар» (1963), «Ўн саккизга кирмаган ким бор?» (1965) қиссалари, шунингдек, ёзувчининг шу даврда ёзган ҳикоялари «Олис юлдузлар остида» (1971), «Ҳаёт абадий» (1974), «Оғир тош кўчса…» (1980), «Йўллар, йўлдошлар» (1984), «Бодом қишда гуллади» (1986), «Тоғларга қор тушди» (1987) цингари тўпламларидан ўрин олган. «Сўнгги бекат» (1976), «Қил кўприк» (1984), «Йўловчи» (1987), «Олабўжи» (1992), «Динозавр» (1-китоб, 1996) каби романлар муаллифи. «Қора камар» (1987), «Зиёфат» (1990 йили саҳналаштирилган) драмалари ҳам бор.Ёзувчи 2005 йил 29 cентябрда Тошкент шаҳ