Миллий гвардия зобити караоке-барга пичоқ ташлаб тузоқ қўйгани учун хизматдан ҳайдалиши айтилди Миллий гвардия хизматчиси Ф.Ш.г

Миллий гвардия зобити караоке-барга пичоқ ташлаб тузоқ қўйгани учун хизматдан ҳайдалиши айтилди Миллий гвардия хизматчиси Ф.Ш.га нисбатан албатта тегишли жазо чораси кўрилади ва у Миллий гвардия сафидан четлаштирилади. Бу ҳақда тилга олинган қўшин матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров баёнот бергани тўғрисида ЎзА Миллий ахборот агентлиги 16 февралда хабар қилди. Даврон Жуманазаровнинг агентликка билдиришича, ҳолат Фарғона вилоят, Қўқон шаҳрида содир бўлган. Мазкур воқеа бўйича Миллий гвардия раҳбарияти ўша вақтнинг ўзидаёқ хабардор қилинган. “Ҳар қандай салбий хатти-ҳаракатлар содир этган ҳарбий хизматчиларга Миллий гвардия Қўмондонлиги томонидан қаттиқ чоралар кўрилади. Миллий гвардия сафида юрт тинчлиги, халқ осойишталиги учун фидоий бўлганлар хизмат қилади“, деб ёзди агентлик. Озодлик 15 февраль куни Facebook ижтимоий тармоғи орқали келиб тушган видеода Миллий гвардия кийимидаги зобит караоке-бардаги диван ёстиғи тагига пичоқ деб ишонилаётган бир нарсани ташлаб қўйгани акс этгани тўғрисида хабар қ
Back to Top