Ushshoq. Mumtoz musiqa san’ati xazinasidan / Ушшоқ. Мумирз мусиқа санъати хазинасидан

Ushshoq. Mumtoz musiqa san’ati xazinasidan / Ушшоқ. Мумирз мусиқа санъати хазинасидан УШШОҚ (араб. — ошиқ сўзининг кўплиги) — Ўн икки мақом тизимида биринчи мақом. Лирик куй ва ашулалардан иборат бўлгани учун Ушшоқ деб ном олган. Қад. рисолаларда У. Умм уладвор (Мақом даврлари онаси) ва Тарона деб ҳам аталган. У. Ўн икки мақомда лад сифатида ҳам маълум бўлиб, унинг товушқатори ҳоз. миксолидий ладига мое келади. Ўн икки мақом тизимидаги 24 мураккаботдан бири — Ушшоқи Моя У. мақоми ва Моя овозаси пардалари асосида яратилган. Ўзбек, тожик мусиқа меросида Ушшоқ мустақил мақом сифатида етиб келмаган. Шашмақомнинг Рост мақоми таркибида бир неча шўъба ва қисмлар мавжуд бўлиб, улар Муҳаммаси Ушшоқ (чолғу қисм), Талқини Ушшоқ, Насри Ушшоқ, Уфари Ушшоқ, Савти Ушшоқ (6 қисмли) деб номланган. Ушшоқ ашула
Back to Top