«Саййидул муқтадо» шиори остида илмий-маърифий анжуман (3-бўлим)

2015 йил 27 декабрь куни Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти томонидан рабиъул аввал ойи муносабати билан ўтказилаётган мавлиди шариф анжуманларининг навбатдаги тантанали тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга юртимизнинг кўзга кўринган дин арбоблари, уламолар, аҳли илмлар, устоз ва мударрислар, толиби илмлар ва бошқа кўпгина меҳмонлар ташриф буюришди. Бошловчи Нодирбек Хидиров гўзал ҳамду сано ва дуруду салавотлардан сўнг тантанали тадбирни очиқ деб эълон қилди. Анъанага кўра, анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Анжуманни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсун бошлаб бердилар, «Муқтадолар саййиди» деб номланган мавлид анжумани ташкилотчилари ҳамда меҳмонларни табриклаб, бугунги тадбирнинг ҳозирги кунимиз учун нақадар долзарб ва муҳимлиги, Набий алайҳиссаломнинг суннатларини, сийратларини ўрганиш ва уларга амал қилишнинг фазилати ва беқиёс аҳамияти
Back to Top