Ustozlar hayotidan ikki xil video lavha.#ustoz #maktab #kitob #kasb #book #school #pupil #uzbektosh

Юртнинг шимолида ёғди сўнгги қор, Жануб этагида гуллади гулзор, Ёвқараш дўст билсин, майда душманлар, Замин яшил кияр – эртага баҳор, Юрак янгиланар – эртага баҳор. Эски ҳасрат, гина ўйимдан ўчди, Дилимдаги ранглар йўлимга кўчди, Осмон омадимдай қовоғин очди, Замин яшилланар – эртага баҳор, Юрак янгиланар – эртага баҳор. Юр, юрақол, юртдош, тоғларга, қирга, Кўк сомса баҳона лола сайрга, Ёруғлик сингади томир томирга, Кўкда қушлар куйлар – эртага баҳор, Қалбга нур қуйилар – эртага баҳор. Кўк гўзал камалак ранг жилосидан, Ҳаёт уфуради тупроқ исида, Шоирда уйғонар қанча қасида, Сояни нур кўмар – эртага баҳор, Бахт янги берилар – эртага баҳор. Асли, сўз, асл сўз – билим илдизи, Аср даҳолари – Ватан юлдузи, Китобдаги сўзлар – худонинг изи, Теграда улғаяр – эртанги баҳор, Элга умид берар – эртанги баҳор. Қиш давом этгандай қирқ фасл, кейин... Қийин кунлар ортда қолганлиги чин, Ўзбектоғ чўққиси аён олисдин, Эртага баҳор-ку, эртага баҳор, Эртага баҳор-ув эртага баҳор. йил ***
Back to Top