Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров мўмин-мусулмонларга соф исломий таълимотни етказиш, халқимизнинг маънавиятини юксалтиришга катта ҳисса қўшяптилар. Устознинг маърузаларини барча интиқ билан кутади. Воиздан билмаганларини сўраб олиш учун одамлар турли саволлар йўллашади. Ана шундай саволлардан бири тўйлар, аниқроғи, тўйларимиздаги турли бидъатлар ҳақида. Айниқса, қайнота билан келиннинг вальс тушиши қачондан бери бизда урф бўлди? Бу одатларни кимлар чиқаряпти? Динимиз бу ҳақда нима дейди? Ана шу саволларга батафсил жавобларни ушбу видеони томоша қилиб билиб оласиз.