Бурак Ўзчивитга Россияда кинога тушиш ёқди

Туркиялик таниқли актёр Бурак Ўзчивит Россияда 2024 йил охирида экранларга чиқадиган “Ёлки 11” янги йил комедиясида роллардан бирини ижро этади. Актёрнинг айтишига кўра, Россияда суратга тушиш, рус режиссерлари билан ишлаш унга жуда маъқул келган. Бу сафар у банд бўлгани сабабли унинг роли жуда қисқа бўлган. Келгусида у каттароқ роль ўйнашга умид билдирган.
Back to Top