Қатар Амири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрининг меъморий обидаларини кўздан кечирди

Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидаларини кўздан кечирди. Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. Маълумки, Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек буюк олим ва ҳукмдор сифатида илм-фан ва маданият ривожига катта ҳисса қўшган. Ўрта асрлардаёқ ноёб расадхона кашф қилиб, осмон жисмларини жуда аниқ ўрганган. Унинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари бутун дунёда, хусусан, араб оламида фалакиёт бўйича илмий манба сифатида машҳур бўлган. Танишув чоғида темурийлар даврида илм-фан, маданият ва бунёдкорлик юксак даражада ривожлангани, бу юртимиздаги Иккинчи ренессансга асос бўлгани ёдга олинди. Бугун юртимизда ислом цивилизацияси, алломалар меросини ўрганиш бўйича марказлар ташкил этилгани таъкидланди. Кейинги манз
Back to Top