Мубашир Ахмад

#befarqemasman «Ижтимоий тармоқларда Мен бефарқ эмасман, челленжига кўзим тушиб қолди. Мен ҳам бу ҳаракатдан четда қолмасликка ҳаракат қилиб, ушбу видеомурожаатни ёзмоқдаман. Ҳаммамизнинг эсимизда, 2016 йилгача масжидларимиздаги ҳолатни биламиз, Жума намозига беркиниб келинган ҳолатлар, бошқа назмозларга ёш болаларни масжидларга киришдан ман қилишлик ҳолатлари ёки фақатгина иймони бақувват, таваккал қилган мусулмонларгина масжидларда намоз ўқишга журъат қиладиган пайтларни ҳам бошдан кечирдик. Алҳамдулиллаҳ, бу кунлар ортда қолди. Бугунги кунда шу даражада гап айландики, ўзбекистонлик умрачилар сон жиҳатдан рекорд қўйди. Ҳатто Саудия Арабистонида ҳам ўзбекча гапиришлик йўлга қўйиляпти. Магазинларида ўзбекча сўзлашувлар бўлмоқда, ҳатто ўзбек сўмлари қабул қилинадиган даражада ўзбек зиёратчилари билан ушбу диёрлар тўлиб тошмоқда. ИншаАллоҳ, Ҳажга ҳам кенг имкониятлар очилиб, лимитлар кенгайтирилгани сабабли бир икки йилда навбатлар бартараф этилиб бу соҳада ҳам катта силжишлар бўлаётганига қувоҳ бўляпмизки, мана шуларнинг ҳаммаси кейинги маъмуриятдаги, сиёсатдаги динимизга бўлган муносабатнинг ўзгаргани, илиқлашгани ва яхшиланганини аломати ўлароқ кўрилмоқда. Янги конституциямиз биз мусулмонларнинг эркимизни, ибодатларга бўлган имкониятларимизни янада оширади, деган умидда уни қабул қилишлик ишларида фаол ўз хиссамизни қўшишни ният қилган ҳолатда мен бетараф эмасман, мен бефарқ эмасман челленжига қўшилишни ният қилдим. Албатта, бошқа мусулмон биродарларимизни ҳам мана шу челленжга қўшилмоқликларини, фаол иштирок этмоқликларини сўраб қолган бўлардим». Мубашшир Аҳмад. «» таъсисчиси
Back to Top