Ота. Хуршид Даврон шеъри & Aзим Муллахонов мусиқаси ва ижроси

Ота. Хуршид Даврон шеъри & Aзим Муллахонов мусиқаси ва ижроси Хуршид Даврон билан суҳбатдан: Ота ҳақидаги шеърга тўхталмоқчи бўлсам, юрагимда бир армон чуқур из қолдирган. Мен Германия деган юртнинг шарқий қисмида ҳарбий хизматда бурчимни ўтаб юрган пайтда, отам вафот этганлар. Узоқ мамлакатдан салкам бир ой деганда отам мозори бошига кела олганман. Мен отамнинг эрка ўғли бўлганман. Отамдан эрта ажралиш ҳисси, сўнгги лаҳзаларда ёнларида бўлмаганим, тобутларини кўтармаганим армон бўлиб қолган.. Орадан анча вақт ўтгандан кейин ўғиллик бўлганимда, мана шу невараларни бир кўрсалар эди, деган аччиқ ўй уйғонганди юракда. Энди бу инсоний бир дард. Ана шунда ёзилган бу шеър. Ота-онам ҳақида кўп шеърлар ёзганман. Мана шуниси қўшиққа айланди. Бу шеърнинг қўшиқ бўлиши ҳам тасодиф. Таниқли қўшиқчи Азим Муллахонов машинад
Back to Top