Пахта иши / Хлопковое дело

Пахта иши Совет тузуми аста-секин эскириб бораётган эди. Беш йиллик режаларнинг баландпарвоз номлари янгидан янги ютуқларни, тизимнинг ўзи эса ижрочилардан “ура-ура” ҳисоботларни талаб этар эди. Бу йўлдан бош тортган раҳбарлар танқид остига олиниб, охир-оқибат лавозимидан четлаштирилар эди. Барча соҳаларда қўшиб ёзишлар одатий ҳолга айланган эди. Пахтачиликда аниқланган муаммоларни халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ҳам топиш мумкин эди. Рўйхатга олиш ва қонунбузарликлар ғаллачилик, сабзавотчилик, чорвачилик, нефт-газ соҳаси, машинасозлик, тўқимачилик саноати ва бошқа соҳаларда ҳам бўлган. Айнан пахтачилик соҳасининг танланишига эса, эҳтимол, пахтанинг Иттифоқ марказидан йироқда жойлашган фақат Ўрта Осиё республикаларида етиштирилиши сабаб эди. Aгар тергов ишлари халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида олиб борилганида,
Back to Top