Соҳадаги мавжуд ахб. тизим., самарали ишлашини таъминлаш уч. мунтазам рав-да иш-ни олиб бориш зарур

🌐 Соҳадаги мавжуд ахборот тизимлари, электрон платформаларнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш учун мунтазам равишда профилактика ишларини олиб бориш зарур. 🖥 Шундан келиб чиқиб, ўтган бир ой мобайнида республикадаги 1 352 та тиббиёт муассасасидаги компьютер тизимлари ва тармоқларига техник хизмат кўрсатилди. ✅ Профилактика ишлари доирасида уларнинг дастурий таъминотини янгилаш, қўшимча ускуналарнинг соз ишлашини текшириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, эҳтимолий носозликларнинг олдини олиш чоралари кўрилди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook () | Instagram ( Подписывайтесь на нас в соцсетях: Фейсбук: Телеграм канал
Back to Top