Tojikiston: din va dunyo oralig’ida. 3 qism ( Rasht )

Тожикистон шарқидаги Рашт водийсида собиқ мухолифат ва ҳукумат кучлари орасидаги жанглар нафақат мамлакат, балки минтақа хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Камаробдаги жанглар ҳар икки томондан ўнлаб инсонларнинг ёстиғини қуритди. Кузатувчиларга кўра, Тожикистонда радикал ва жангари руҳдаги гуруҳларнинг фаоллашишига мамлакатдаги қашшоқлик, порахўрлик ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг бошбошдоқлиги ҳам сабаб бўлаётир. Би-би-си Ўзбек хизмати ва Би-би-си Форс телевизиони ҳамкорликда “ Тожикистон: дин ва дунё оралиғида “ номли махсус лойиҳа тайёрлаган. Беш қисмдан иборат видео ва аудио дастурларнинг навбатдаги лавҳасида лойиҳа муаллифи Хайрулло Файз Тожикистон шарқидаги Рашт водийсига сафар қилган.
Back to Top