Тошкент ҳавоси чиндан ҳам аянчли аҳволдами - климатолог жавоби

Air quality index платформасида биз Тошкент шаҳрини бошқа шаҳарларга нисбатан ифлосланиш рейтингини кўрсак бўлади. Бу платформа 110 га яқин йирик шаҳарларнинг рейтингини юритади. Барча мамлакатлардаги йирик шаҳарлар ҳам киритилмаган бунга. Мисол учун, Туркманистондаги Ашхобод киритилмаган ёки Эрондаги кўплаб шаҳарлар киритилмаган. Йилнинг баҳор ва ёз ойлари бошларида Тошкент шаҳри камдан-кам ҳолатларда 20 таликка киради. Кузда ва қишда тез-тез, бешинчи, олтинчи ва ҳатто биринчи ўринларга чиқиб туради. Бу қисқа давр учун хос. Лекин, умумий йил давомида биз 110 талик шаҳар ичида 20-25-ўринда якунлаяпмиз. Охирги 7 йиллик кузатувлар бўйича гапириладиган бўлса, Тошкент шаҳри бутун дунёдаги датчиклар ўрнатилган ва мониторинг юритиладиган йирик шаҳарлар ичида 20, 25 ва айрим йилларда 18-17-ўринлар оралиғида тебраниб турибди.
Back to Top