Sulaymon alayhissalom - Afzal Rafiqov

Қуртубий ѐзади: “Бу оятда саноат (касб-ҳунар) ва сабабларни қўллаш учун асос бор. Бу ақл-идрок эгаларининг гапидир. “Бу заифлар учун жорий қилинган”, деб айтадиган жоҳиллар гапи эмас. Сабабларни юзага келтиришни Аллоҳ махлуқотларига тақдир қилган. Ким бунга қарши чиқса, Китоб ва суннатга қарши чиққан бўлади. Аллоҳ таоло хабар беришича, Довуд алайҳиссалом совут ясар, ўз меҳнати орқасидан тирикчилик қиларди. Шунингдек, Одам алайҳиссалом деҳқон, Нуҳ алайҳиссалом дурадгор, Луқмон тикувчи, Толут тери ошловчи эди. Касб-ҳунар сабабидан инсон ўзини одамлардан беҳожат қилади, ўзидан зарар ва шикастларни узоқ қилади. Ҳадисда айтилаганидек, Аллоҳ иффатини сақлайдиган меҳнаткаш мўмин бандани яхши кўради. Хиралик билан одамларни нарса сўрайдиган кимсани хушламайди120”. Шундай сўнг Сулаймон ибн Довуд алай
Back to Top