Xudo bilan yarashish - Tirik So’zlar - Botir Nuro’g’li

“Сизлар ҳам бир вақтлар Худога душман эдингизлар. Фикру зикрингиз Худодан узоқ бўлиб, ёмон ишлар қилардингизлар. Масиҳнинг жисмоний танадаги ўлими орқали Худо сизларни Ўзи билан яраштирди. Энди сизлар Худонинг олдида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз турасизлар.” Колосаликларга 1:21 - 22 “Биз ҳали Худонинг душманлари бўлган пайтимизда, Худо Ўз Ўғлининг ўлими орқали бизларни Ўзи билан яраштирди. Биз энди Худо билан ярашган эканмиз, албатта Ўғлининг ҳаёти туфайли нажот топамиз. Бундан ташқари, биз Раббимиз Исо Масиҳ туфайли Худо билан бўлган муносабатимиздан фахрланамиз. Ахир, Исо Масиҳ орқали биз Худо билан ярашганмиз–ку.” Римликларга 5:10-11 Биз ҳали Худонинг душманлари бўлган пайтимизда, Худо Ўз Ўғлининг ўлими орқали бизларни Ўзи билан яраштирган бўлса агар, албатта Ўғлининг ҳаёти туфайли нажот топамиз. Биз ҳали гуноҳга ботган пайтимизда, Худо мана шундай қиммат баҳо эвазига бизни Ўзи билан яраштирган бўлса, ярашганимиздан кейин шак-шубҳасиз, У билан яшаймиз. Бошқачасига бўлиши мумкин ҳам эмас. Шак-шубҳасиз, У билан абадий яшаймиз, чунки биз ҳали Худонинг душманлари бўлган пайтимизда, Ўз Ўғлининг ўлими орқали бизларни Ўзи билан яраштирди, бизга мана шундай раҳм-шафқат кўрсатди. Ҳаётингиз ҳақида, Худо билан ярашишни истамаганингиз, Унга душман бўлиб қандай ҳаёт кечирганингиз ҳақида ҳисоб берасиз.
Back to Top