Халил Рифъат Поша масжидида тавҳид ҳақида хутба (Истанбул, 2019-06-21)

Хутбада имом Ихлос сураси ва тавҳидга оид баъзи ҳадисларни шарҳлаш орқали Исломнинг ўзаги бўлмиш тавҳид ҳақида хутба қилди. Истанбул сайловларига икки кун қолганда қилинган бу хутба халқни ақиданинг бу тамалига қаратилгани Туркияда муассасалар узоқ муддатли режа асосида ўз олдига қўйилган мақсадлар сари юришига далолатдир. Хутба сўнгида масжидларда ёз таътилида ташкил этилган Қуръон курслари ҳақида ҳам маълумот берилди. Тасвир санаси: 2019-06-21. “Қалам“ учун Муҳиддин Қудрат ўғли.
Back to Top