Цистит ёхуд «чахмазак»

Цистит ёки халк ичида «чахмазак» номи билан машхур булган касаллик хакида озгина маълумот бериб утмокчиман. Цистит (грекча «kystis» - ковук ва « itis» - яллигланиш) бу ковук деворини яллигланиш касаллиги булиб, купрок ковукнинг ички шиллик кавати зарарланади. Цистит аёлларда энг куп таркалган урологик касаллик хисобланади. Россияда хар йили 26-36 миллион холат кайд этилади(Лоран О.Б., 1999). Цистит инсон ёшига, жинсига ва хаёт тарзига караб турли микдорда учраши аникланган. 1-15 ёшли кизларда 4%ни ва шу ёшдаги болаларда 0,5% ни яъни хар 100 та киздан 4 тасида ва хар 200 боладан 1 тасида бу касаллик учрайди. 20-40 ёшдаги аёлларда 25-35%ни ташкил килса, шу ёшдаги эркакларда эса 1 % атрофини ташкил килади. 65 ёшлар атрофида эса иккала жинс ваклларида 40-35% ни ташкил этади. Бу маколада асосан аёллардаги циститга купрок эътибор бераман. Кискача ковук анатомияси ва физиологияси хакида. Ковук буш, мушакдан тузилган орган булиб, сийдик туплаш ва сийдик чикариш вазифасини бажаради. Унда учта тешик бор: 2 та сийдик
Back to Top