ҲАФТАЛИК

ҲАФТАЛИК 1) ҚИРҒИЗИСТОНДА АВТОМОБИЛЛАРНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ МАЖБУРИЙ БЎЛАДИ Қирғизистонда автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказишда мажбурий суғурта шартномаси (ОСАГО) талаб қилинади. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди. Қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 15 кунда кучга киради. Мажбурий автомобил суғуртасининг бошланғич нархи йилига 1680 cомдир. Ҳукумат бундан аввал ҳам автомобилларини суғурта қилмаган ҳайдовчиларга жарима солишни лойиҳалаштирган бўлса-да, бироқ уни доимий равишда кейинга суриб келди. Охирги марта у 2025 йилга қолдирилган эди. 2) ҚИРҒИЗИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ НАРХИ ЯНА КЎТАРИЛИШИ КУТИЛМОҚДА Қирғизистон Энергетика вазирлиги 89 минг 767 абонент учун электр энергияси тарифини қимматлатиш бўйича таклиф киритди. Бу таклифга оид қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Маълумотларга кўра, 2024 йилга нисбатан энергетика корхоналарининг даромади 32,5 миллиард сомни, харажатлари эса 40,6 миллиард сомни ташкил этади. Камомад 8,1 миллиард сом бўлиши кутилмоқда. Шу боис, “Бошқа истеъмолчилар” учун электр энергияси тарифининг бир киловатт/соатини 3,76 сом қилиб белгилаш тавсия этилмоқда. Илгари буларнинг тарифи 3,18 сом эди. Ўтган йили республика бўйича 89 минг 767 нафар номаиший абонент рўйхатга олинган. Улар 1,6 миллиард киловатт-соат энергия истеъмол қилган. Янги тарифлар жорий этилса, энергетика корхоналарининг қўшимча даромади 900 миллион сомга етиши тахмин қилинмоқда. 3) БАНГЛАДЕШ ИНҚИЛОБИНИНГ ҲАҚИҚАТИ Бангладешда бир неча кун давом этган тартибсизликлардан сўнг Бош вазир Шайха Ҳасина ўз тахтини ташлаб, мамлакатдан қочиб кетди. ОАВ унинг ҳарбий самолётда Ҳиндистонга йўл олгани ҳақида хабар тарқатди. 5 август куни Бангладеш армияси бош қўмондони Вақаруз Замон Ҳасинанинг истеъфога чиққанлигини ва муваққат ҳукуматга Муҳаммад Юнус бошчилик қилишини расман эълон қилди. 3 июл куни Бангладешда ҳукуматга қарши намойишлар бошланди. Намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасидаги тўқнашувларда 400га яқин одам ҳалок бўлди. Юзлаган одамлар яраланиб, ўн мингдан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди. Бу намойишларга, Бангладешни Покистондан ажратиб олиш жангида қатнашган фахрийларнинг яқинларига давлат мансабларининг 30 фоизини ажратиш сабаб бўлди. Youtube kanal Azat kanal Turkiston biz AzatKG Интернет сайт: Биздин телеграм каналабыз Биздин кыргыз тилиндеги Фейсбук каналабыз Бизнинг Фэйсбук ўзбек тилида каналимиз Наш Фэйсбук канал на русском языке
Back to Top