Россия ва Ўзбекистон орасида санитар-эпидемиологик осойишталик соҳасида бешта лойиҳа амалга оширилмоқда

Бу ҳақида республика СанЭпидҚўм раиси ўринбосари Нурмат Отабеков Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда айтиб берди. 🔸Улардан бири — халқаро медико-санитар нормаларни, иккинчиси — Ўзбекистон ҳудудида жойлашган табиий вабо ўчоқларини ўрганишга қаратилган. 🔸Учинчиси — 3-4 хавф гуруҳига кирувчи микроорганизмларнинг антибиотикларга қарши туриш хусусиятларини ўрганишга қаратилган. 🔸Яна иккита лойиҳа республикада ОИТС билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун. “Ўзбекистон ёпиқ мамлакат эмас; бугунги ҳудуддаги қўшнилар билан иқтисодий-ижтимоий алоқалар илдам ривожланиб бораётган вазиятда, аҳолининг санитар-эпидемиологик хавфсизлигини сақлаб қолиш жуда муҳим аҳамиятга эга”, - деди Отабеков. Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Back to Top