Севара - Мени сев

Мени сев, жонгинам, бўлгин вафодор, Севолгин қалбимдан лол бўлиб, мафтун, Мени деб тунларни ўтказгин бедор, Дунёни унутгин мени деб бутун. Мен сев, борлигим, борлигинг билан, Сен учун ер-осмон бирдай бўлсинлар. Изимга, сўзимга зорлигинг билан, Севиш на билмаслар, майли, кулсинлар. Мени сев, азизим, севгингни кўриб, Саботлар тимсоли тоғлар кул бўлсин, Садоқат париси пойингда чўри, Муҳаббат худоси, у ҳам қул бўлсин. Мен сев, борлигим, борлигинг билан, Сен учун ер-осмон бирдай бўлсинлар. Изимга, сўзимга зорлигинг билан, Севишни билмаслар, майли, кулсинлар.
Back to Top