Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 6 майда Фарғона вилоятида бўлганида тошдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдимот қилинган эди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа Фарғона шаҳрида «Fergana stone paper» корхонаси бўлиб амалга ошди. Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Президент ташрифи арафасида ушбу корхона синов режимида ишга туширилди. Тошдан ясалган қоғоз бир қанча афзалликларга эга. Биринчидан, целлюлоза қоғоз тайёрлаш учун жуда кўп сув сарфланади, заҳарли моддалар борлиги туфайли бу сув яроқсиз бўлиб қолади. Тошдан қоғоз ишлаб чиқаришда эса сув ишлатилмайди.
Back to Top