Ko‘k bo‘ri kezgan sarhad itlarga talosh endi Najmiddin Ermatov she’ri

Najmiddin Ermatov. Ko‘k bo‘ri kezgan sarhad itlarga talosh endi... She’r Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди, Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди, Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди, Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир. Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай, Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай, Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай, Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир. Юз эллик йил отангни отганни оға санаб, Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб, Ё, ҲАҚ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб, Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир. Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай, Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай, Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай, Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир. Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди, Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Back to Top