збекистон кмагида Афонистоннинг Мозори Шариф аэропорти айта тикланди - видео

Ўзбекистон Афғонистоннинг Мавлоно Жалолиддин Балхий номидаги Мозори-Шариф халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш жараёнини якунига етказди. ⠀ ЎзАнинг ёзишича, жараённинг якунига бағишланган тантанали маросим 25 октябрь куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, “Ўзавиация“ агентлиги, “Ўзаэронавигация маркази“, Uzbekistan Airports, Ўзгидромет ва бошқа тузилмалар вакиллари иштирок этган. ⠀ Таъкидланишича, Ўзбекистон ёрдамида аэропортда ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш, парвозни радиотехник жиҳатдан таъминлашга эришилган. ⠀ Техник таъминлаш йўналиши бўйича Мозори-Шариф аэродромининг учиш-қўниш йўлаги қопламаси, ҳаво кемалари учун бурилиш йўлаклари ва тўхтаб туриш жойларидаги белгилар бўёғи тўлиқ янгиланган. Қолаверса, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳудуднинг электр ва ёруғлик-техник таъминоти замонавий талаб даражасига келтирилган. ⠀ Тадбирда аэропортнинг қурилиши тугалланган объектларини фойдаланишга топшириш ва фаолиятни тиклаш учун зарур жиҳозларни қабул қилиб олиш ҳужжати имзоланди. ⠀ Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Мозори Шариф аэропортининг қайта тикланиши Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига хизмат қилишига ишонч билдирди. ⠀ Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Шермуҳаммад Аббос Станакзий Ўзбекистон раҳбарининг Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш, хавфсизликни таъминлаш, тинчлик музокараларини илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатини юқори баҳолади. Шунингдек, у Ўзбекистон президенти ва халқига миннатдорлик билдирди. ⠀ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мозори Шарифдаги халқаро аэропортни тиклашга киришгани хабар қилинган эди. Ўзбекистон афғон томонининг илтимосига биноан аэропортни реконструкция қилишда ёрдам бериш учун 30 кишидан иборат техник гуруҳни юборган эди.
Back to Top