ИИБ ходимлари Нурафшон ҳокими дам олаётган кафедан ўнлаб одамни чиқариб юборди 15 январь оқшомида ички ишлар ходимлари туғилган

ИИБ ходимлари Нурафшон ҳокими дам олаётган кафедан ўнлаб одамни чиқариб юборди 15 январь оқшомида ички ишлар ходимлари туғилган кунни нишонлашга тўпланган ўнлаб аёл ва болаларни Нурафшон шаҳридаги “Нурафшон” кафесини зудлик билан тарк этишга мажбурлади. Бу воқеанинг қисқа кўриниши Озодликка етиб келган видеода акс этган. Кафедан одамларнинг ҳайдалиши ўша оқшом у ерда шаҳар ҳокими ҳам бўлгани билан боғлиқлиги айтилди. Ички ишлар ходими 15 январь оқшомида “тинчлик ва тартибни сақлаш учун кафега гуруҳ чақирилганини“ айтди. “Нурафшон“ кафеси ходими 15 январь оқшомида Нурафшон шаҳар ҳокими меҳмон бўлганини тасдиқлади. Оилавий тадбир мезбонларидан бирининг даъво қилишича, кафе ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кечага тўпланган ўнлаб одамни “Нурафшон ҳокими яхши дам олсин деб“, “Нурафшон“ кафесидан чиқариб юборган. Озодлик суҳбатлашган гувоҳларга кўра, ҳодиса 15 январь куни соат тунги 10 дан кейин юз берган. Источник: Ozodlik Radiosi
Back to Top