Кўргим келаётир сизни тушимда!

КЎРГИМ КЕЛАЁТИР СИЗНИ ТУШИМДА! Кўнгил тамомила номланди ҳирсий Тобора ғичирлар остимда курсий, Зуҳддан дарс беринг, Салмони Форсий Кўргим келаётир сизни тушимда! Кўнгил силтанмайди кўрса ҳам тобут, Бу ҳолда эртага бўламан нобуд. Ҳолимни изоҳланг, Зайд ибн Собит! Кўргим келаётир сизни тушимда! Тинмагай шайтон деб: тинмасдан сайра! Дунё беш кунликдир, эринмай яйра... Курашни ўргатинг, Абу Ҳурайра Кўргим келаётир сизни тушимда! Баъзан уйқу ғолиб, бомдод ҳам малол, Ўрнингдан тур дебон йиғлайди ҳилол. Азонни
Back to Top