1944 йил 13 июль куни Совет қўшинлари Вильнюсни фашистлардан озод қилди. Вильнюс ҳужуми “Багратион” кенг кўламли операциясининг бир қисми эди. Ҳужум армия генерали Черняховский қўмондонлиги остида ўтказилган. Вильнюс жанги 5 кун давом этган, 13 июль куни соат 17:00 га келиб Литва пойтахти тўлиқ озод қилинган.