Одил Аҳмедов «Бунёдкор» кўнгилочар масканини очиб берди

2018 йилнинг 1 декабрь кунидан “Бунёдкор” кўнгилочар мажмуаси болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун эшикларини очди. “Бунёдкор” кўнгилочар мажмуасининг очилиш маросими ҳақиқий байрамга айланди ва юқори кайфиятда ўтди. Анъанавий қизил тасма кесиш маросими – Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов иштирокида амалга оширилди. Машҳур мултфилмь қаҳрамонлари болажонларга завқ улашиб кеча янада кўтаринки руҳда ўтишини таъминлади. “Бунёдкор” – кўнгилочар мажмуаси ҳар куни сизнинг хизматингизга тайёр. Мажмуа болажонлар учун унутилмас кун янги йил байрами ва яна кўплаб тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган. Замонавий ўйингоҳ ва яна кўплаб қулайликлар болажонлар ва уларнинг ота-оналарини кутмоқда. Демак, “БУНЁДКОР” кўнгилочар мажмуасида биз сизни кутамиз! Манзил: Чилонзор-6, “Ғофур Ғулом” истироҳат боғининг рўпараси. Мурожаат учун телефон: (998 90 ) 968 – 86 – 65.
Back to Top