АЗОН АЙТИШНИ ЎРГАНИНГ ВА ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЎРГАТИНГ

- MUSLIMA SOLIHA - Азон бу муқаддас динимизнинг гўзал шиорларидан биридир. У ила мўминларнинг қалблари ларзага келиб, намоз учун шошилишади. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, бугунги кунда юртимиз узра азон садоси янграб, қалбларни масрур қилмоқда. Ҳадиси шарифларда қандай инсонлар азон айтишлари ҳақида зикр қилинади. Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Сизларга яхшиларингиз азон айтиб берсин, қориларингиз имом бўлсин”(Абу Довуд ривояти). Энди азон айтиш одобларини ҳам билиб қўйсак, фойдадан холи бўлмайди, иншааллоҳ. Азон намоз вақти киргач, таҳорат билан, қиблага юзланиб, тик турган ҳолда икки қўлнинг кўрсаткич бармоқларини қулоқ ичига қўйиб, баланд овозда, дона-дона қилиб айтилади. Муаззин “ҳайяъалас-солаҳ” деган жойга келганда бутун гавдаси
Back to Top