“Москваликлар қалбини забт этиш”: Катта театрда “Лазги” премьераси қандай ўтди
“Лазги – қалб ва муҳаббат рақси” балети Москвадаги Катта театрнинг тарихий саҳнасида намойиш этилди. Катта театрнинг улкан зали томошабинлар билан тўлиб тошган эди. Улар балетни катта завқ билан томоша қилишди ва артистларни олқишлар билан кузатишди. Миллий чолғулар садоси, классик, модерн ва халқ рақсининг мураккаб уйғунлиги ва шўх Хоразм лазгиси москвалик томошабинларни бефарқ қолдирмади.
Батафсил – Sputnik видеосида.