Астигматизм — тўлиқ маълумот

Астигматизм ўзи нима? Астигматизм – энг тушунтириш ва даволаш қийин, мураккаб бўлган касалликлардан биридир. Уни тушуниш учун аввало кўзнинг тузилиши хақида озгина тушунча керак бўлади. Қуйидаги мақолада кўз тузилиши хақида маълумот мавжуд. Соғлом одам кўзининг шох пардаси ва кўз гавхари сферик шаклга яқин бўлади. Бунинг хисобига улар синдирган нур кўз тўр пардасига бир хил синиб бир нуқтада фокусланади(жамланади). Бунинг хисобига инсон хар қандай нарсани аниқ кўради. Астигматизмда шох парда ёки кўз гавхарининг шакли ўзгаради ва нур синдириш турли кесмаларда турлича бўлади. Бунинг хисобига нур фокуси тўр пардага бир нечта бўлиб тушади. Бунда инсон узоқдаги ёки яқиндаги нарсани тиниқ кўра олмайди. Кимларда кўп учрайди? Дунё бўйича 15 % ахолида астигматизм мавжуд экан. Одатда паст даражада астигматизм бор инсонлар ўзида бундай касаллиги борлигини билмайди. У катталарда хам болаларда хам учрайди. Сабаблари нима? Унинг сабабларини шартли равишда иккига бўлса бўлади: Туғма – одатда шох парда ва кўз гавхари
Back to Top